Индонезия пойтахти Джакарта губернатори Анис Басведан маросимда шахсан иштирок этиб, ахлатхона ходимларини ва тақдир тақозоси билан бу ерда кун кўриш учун пул ишлаб топишга мажбур бўлган шахсларни уларнинг ҳаётида ибодат иншооти пайдо бўлганлиги билан табриклади.
Атроф-муҳит бўйича агентлик раҳбари Иснав Аджининг сўзларига қараганда, майдони 454 квадрат метр бўлган масжид ижтимоий ниятларда – ахлатхона ходимлари ва бу ерда яшашга мажбур бўлиб, оддий масжидга бориш учун ўзида журъат топа олмаганлар ҳам намоз ўқий олишлари учун шароит яратишни кўзлаган.
Таъкидлаш жоизки, маҳаллий ҳукумат Индонезия компанияларидан биридан ахлатхонани эксплуатация қилиш қоиаларини бузганлик учун солинган жарима ҳисобига қуриб берди.