loader
Foto

Тадқиқот натижаси: " Шартсиз моддий ёрдам"нинг ҳар бир доллари иқтисодиётга 260% фойда келтирди"

INVERS хабар беришича,  мутахассислар жамоаси Кениянинг ғарбида яшайдиган туб аҳоли устида кенг қамровли тадқиқот ўтказишди. Унда 10500 оилага  саккиз ой давомида пул берилган.Тадқиқот давомида доимий равишда 1000$дан пул берилган ва сўровнома ўтказилиб, натижалар текширилган.

Аниқланишича,  "Шартсиз моддий ёрдам" нафақат пул олганларга балки атрофдагиларга ҳам фойдаси кўплиги исботланди.

Пул тарқатилган оилалар энг аввало,  керакли буюм ва хизматлар учун сарфлашди. Бу билан савдода ўсиш кузатилди. ШМЁ дан олинган ҳар бир доллар 2,6$га айланиб фойда берди.

Айримлар кутганидек, ШМЁ таъсирида бозорда инфляция юқорилаб кетади-деган тахминлар асоссиз бўлиб чиқди.

Пул олган оилалар пулни ўйламай сарфлашмади.  (мисол учун алкоголь ва қиморга)

Қувонарлиси,  бу пулларни фарзандларини ўқитиш ва ўзларини таътилларига ишлатишарди.

Шундай қилиб ШМЁ шароити оғир оилаларга ёрдам берибгина қолмай,  уларда яшашга умид уйғотди.  Аҳолининг турмуш тарзи яхшиланди.

Кениянинг чекка қишлоғидаги Ижобий натижаларни дунёнинг ривожланган давлатларида кутиш асоссиз. Мисол учун АҚШда "ШМЁ" томонидан сарфланган ҳар бир доллар 2,6$ эмас,  балки 1,8$ келтиради. Лекин ушбу натижа ҳам бизни чуқур ўйлашга ва татбиқ этишга чорлайди.

Бизни қўллаб-қувватловчилар кўплаб топилади,  Эндрю Янг демократ сиёсатчи буларнинг  бири.

Яқин келажакда кенг қамровли "ШМЁ" тадқиқотлари Буюк Британияда ўтказилиши мумкин. Ушбу дастур Лейбористлар партиясининг сайловолди компания режасига киритилган.

Муаллиф Сергей Коленов

Хайтек+ сайтидан Адҳам Ахмедов таржимаси.