Қолган уч киши бу – 28 йилга қамалган Акрам Азимов ҳамда мос равишда 28 ва 27 йилга қамалган Мухамадюсуп ва Ибрагимжон Эрматовлар.
Ташкилотчилардан ташқари яна етти киши ҳукм қилинди.
Сайфилла Хакимов ва Бахром Эргашева ҳар бири 19 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Махамадюсуф Мирзаалимов, Азамжон Махмудов, Дилмурод Муидинов ва Шохиста Каримова 20 йилдан қамалди.
Улар террористик фаолият, портловчи моддаларни ноқонуний тайёрлаш ва муомалага киритиш ва террорчи гуруҳларда иштирок этиш моддалари бўйича суд қилинди.
Террорчилар гуруҳи учун қурол сотиб олишда ҳам айбланган Содик Ортиков 22 йил муддатга қамалди. Барча судланувчилар жаримага ҳам тортилди.
Бунда судланувчиларнин биронтаси ўз айбини тан олмади, ҳамма кўрсатмалар беришга мажбурлаш ва қийноқлар ҳақида гапирди.