loader
Foto

Қозоғистон мустақиллик куни: ўнлаб киши ҳибсга олинди

Ҳибсга олишлар митинг охирида, унинг иштирокчилари - бир неча ўнлаб одамлар шаҳар кўчалари бўйлаб юришга чиққан пайтда бошланган. Қорасой ботир кўчаси ва Абилай хон проспекти кесишган жойда полиция ходимлари уларнинг йўлини тўсиб қўйди. Юриш қатнашчиларининг бир қисми қочишга ҳаракат қилди, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уларнинг ортидан қувишга тушишди. ОАВ ҳибсга олиш давом этаётганини хабар қилмоқда.

16 декабр куни Олмаотада иккита митинг бўлиб ўтди - Мустақиллик монументи ва 1986 йил дееабрь воқеалари қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорлик ёнида. Финалда уларнинг иштирокчилари йўл давомида Қозоғистон мадҳиясини ижро этиб, шаҳарнинг "пастки қисми" томон йўл олишди.

Нур-Султон марказида юзга яқин одам қатнашган тинч намойиш ҳам полиция томонидан тўхтатилди, дея хабар беради «Азаттык». Қозоғистон президенти маъмурияти биноси ёнидан ўтиши тахмин қилинган одамлар ҳибсга олинган. Ўнлаб махсус кучлар уларни махсус автомобилга қамаган.

Юришга аввалбошдан полиция патрули, шунингдек, матбуот ва кузатувчилар ҳамроҳ бўлди. Намойишчилар ортидан махсус автомобиллар карвони ҳаракатланди. Жараённинг баъзи иштирокчилари "Сиёсий маҳбусларга озодлик!", «Бостандық!» («Озодлик!») каби шиорлар билан чиқишди.

Эслатиб ўтамизки, 16 декабрь Қозоғистонда Мустақилли куни сифатида нишонланади. Бу сана қозоқ ёшлари Кремль томонидан Қозоғистон раҳбарлигига Геннадий Колбин тайинланишига қарши Олмаотадаги оммавий намойишларининг 33 йиллиги ва 2011 йил нефтчилар иш ташлашининг бостирилиши оқибатида расмий маълумотларга кўра,  17 киши ҳалок бўлган Жанаозен воқеаларининг саккиз йиллиги билан мос келади.