«Толибон» ҳаракати пайшанба куни Афғонистон Мустақиллик куни муносабати билан декларация эълон қилди. Бу ҳақида ҳаракатнинг расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид Twitter орқали маълум қилди.
У ўз аккаунтида «Мамлакатнинг Британия ҳукмронлигидан мустақил бўлганининг 102 йиллиги муносабати билан Афғонистон Ислом Амирлиги Декларацияси» деган изоҳ билан ҳужжатга «линк» берди.
«Афғонлар Америка босқинидан сўнг мамлакатимиз бугун мустақиллик остонасида эканидан жуда фахрланишади. Бу барча афғонлар миннатдор бўлиши керак бўлган илоҳий неъматдир. Биз мамлакатимизда ислом тизими манфаатлари йўлида, шунингдек, давлатни тиклаш ва тарбиялашда ҳамжиҳатлик ва самимият билан ишлашим лозим», - дейилади ҳужжатда.
Бу «Толибон» томонидан мамлакат устидан назорат ўрнатилгандан кейин эълон қилинган биринчи умумдавлат миқёсидаги расмий ҳужжатдир.