loader
Foto

Суперпрезидент

"Охирги йилларда Путин ОАВга нисбатан очиқроқ бўлгани йўқ, ҳаттоки, Кремль журналистлари ҳам кўпинча президентни фақат телевизор экранида кўрадилар, - қайд этади мақола муаллифи Кристина Хебель. – Шу сабабли Халқаро савдо марказида бўлиб ўтган тадбир Путин дунёсини тушуниш учун кам сонли имкониятлардан биридир. Қолаверса, бу Путин 15-марта ўтказаётган бир томонлама қоидаларга амал қилинадиган маросимдир".

"Путин ва унинг матбуот котиби Дмитрий Песков, бармоқ билан кўрсатган ҳолда, кимлар савол бериши мумкинлигини танлади. Албатта, бу тадбирда ҳеч нарса тасодиф гардишига қўйиб берилмади ", - дейилади мақолада.

"Путинда у гаплашишни истаган мавзулар ва имкон қадар уларни айланиб ўтишга ҳаракат қиладиган мавзулар бор. Рус тилидаги танқидчи ОАВ кам сонли вакилларига сўз берилди. Бу йил ёз давомида бир неча ҳафта давом этган Москвадаги норозилик намойишлари, Пайшанба куни бу мавзу умуман эслаб ҳам ўтилмади. Би-би-си рус хизмати журналисти президентнинг қизларига тегишли бизнес ҳақида қўрқмасдан берган саволи эса жавобсиз қолди".

Путин шунингдек, РБК журналистининг у 2024 йилдан кейин ҳам ўз лавозимида қолиши мумкин бўлиши учун Россия билан Белоруссия ўртасида иттифоқ ҳақида берган саволини ҳам эътиборсиз қолдирди.

"Уч йилдан кейин Путиннинг президентлик муддати якун топади – конституцияга кўра, у ўз номзодини бошқа қўя олмайди. Кейин нима бўлади? Бир сафар у бош вазир Дмитрий Медведев билан лавозимларини алмаштиришнинг уддасидан чиққанди. Путин яна шу ишни такрорлашни режалаштирмаганми? Унинг қандай режалари бор? «Белорус ечими»дан фойдаланиш ёки умуман конституцияни ўзгартириш нияти йўқми?".

"Аввалроқ президент конституцияни ўзгартириш ҳақида овоз чиқариб мулоҳаза юритганди - энди эса кетма-кет иккита президентлик муддати ҳақида конституция моддасидаги ортиқча сўзни ўчириб ташлаш мумкин деб айтмоқда. Яъни икки президентлик муддати бўлди. Бу, эҳтимол, тасодифан берилмаган ишора, чунки Путин каби одам шунчаки овоз чиқариб мулоҳаза юритмайди. Шу билан у президентлик муддатини конституцияда узайтирмоқчи эмаслигини таъкидламоқда. Бу дегани Россия ОАВ дарҳол хабар берганидек, 2024 йил унинг охирги президентлик йили бўлади".

"Пировардида, ҳақиқатда шундай бўладими ёки йўқми – буни фақат бир киши: унинг ўзи билади. Бу шунингдек, парламент функцияларини кенгайтириш президент ва ҳукумат функцияларига ҳам тааллуқли. Қолаверса, бу айнан нимани англатиши ҳақида Путин ҳеч нарса демади".

"У Украина ҳақида жон деб узоқ гапиради, фақат Минск келишувларини бажарган ҳолдагина Донбассда тинчлик бўлиши мумкинлиги ҳақида ўз талабларини эслатади. (...) Бунга ажабланмаса ҳам бўлаверади. Путиннинг Трампга нисбатан ўйлаб топилган айбловлари ҳам янгилик эмас (...)".

"Ягона кутилмаган нарса шу бўлдики, Der Spiegel саволига жавоб берар экан, Путин Берлиндаги Кичик Тиргартен боғида Грузия фуқаросининг ўлдирилиши ҳақидаги ишда Россия томонидан ҳеч қандай ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақида сўров бўлмаганини тан олди. Буни президент Парижда бўлиб ўтган "Норманд саммити"да ҳам тасдиқлаганди. Энди эса у фақат махсус хизматлар даражасида музокаралар ўринга эга бўлганлигини айтмоқда. Шундай таассурот уйғонадики, президент Россия-Германия муносабатлари чигаллашувини истамаяпти", - изоҳ беради нашр.

Россиялик журналистларни, ўз навбатида, ахлатлар, йўллар қурилиши ва дори-дармонлар сифатининг ёмонлиги муаммолари кўпроқ қизиқтирди. "Бу ерда Путин у завқ билан ўйнайдиган хайр-эҳсон қилувчи ролига тўлиқ киришади: шунда унинг пресс-шоуси ижтимоий иш соатларига айланади, аммо унинг жавоблари кўпинча ноаниқ бўлиб қолаверади. Саволлар кўпинча юмшоқ бўлиб чиқади ва ҳатто Путинга миннатдорчилик билан бошланади, қўшимча саволлар рухсат берилмагани сабабли, Путин кўп жиҳатдан бемалол ўз шоусини ташкил қилиши мумкин", - деб ёзади Der Spiegel.

Манба: Der Spiegel