Тунисда 2019 йил ислом дунёси маданият пойтахтининг ёпилиш Дастурида Ислом таълим, фан ва маданият бўйича ташкилоти (ИСЕСКО) Қоҳира ва Бухоро шаҳарлари 2020 йил учун ислом дунёси маданият пойтахтлари сифатида танлаб олингани ҳақида эълон қилинди.
ИСЕСКО бош директори Салим бин Муҳаммад Ал-Маликнинг таъкидлашича, улар Ислом мамлакатларининг маданий ривожланишини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда.
Ал-Маликнинг айтишича, Тунис унинг Ислом тарихи ва маданияти чуқур эканлиги сабабли 2019 йил учун маданият пойтахти сифатида танлаб олинганди. Шунингдек, у ИСЕСКО Ибн Халдуннинг Тунисдаги уйини тиклашини айтди.
Тунис маданият вазири Муҳаммад Зайнулобидин ўз томонидан, Ислом дунёсида маданият сиёсатини ривожлантиришнинг муҳим эканлигини кўрсатиб ўтди.