loader
Foto

13 йил давом этган масжид учун кураш муваффақият билан якун топди

Мусулмонлар жамоаси 2006 йилда қабристон ва масжид қуриш учун ер участкасини сотиб олишган. Ибодатхонани Кордоба маркази деб номланиши режалаштирилган эди.

Бироқ, исломофобик кайфият таъсирига тушган маҳаллий аҳоли маҳаллий маъмуриятга турли хил баҳоналар келтириб – машиналар қўйиш муаммоси, шовқин, ландшафтнинг меъморий яхлитлиги ва ер ости сувларининг ифлосланиши билан боғлиқ муаммоларга қарши норозилик билдира бошладилар.

Мусулмонлар жамоаси лойиҳанинг давлат ва маҳаллий миқёсдаги барча талаблари ва тартибга солувчи стандартларига жавоб беришини таъминлаш учун қурилиш режаларини тўғрилашга 3 миллион доллар сарфлади. Кўп йиллик ҳаракатлар ва ижобий натижага умид қилиш бежиз эмас эди - дастлабки мурожаатдан 13 йил ўтгач, шаҳар кенгаши Сан-Мартинда масжид қурилиши ва мусулмонлар қабристони лойиҳасини бир овоздан маъқуллади, хабар қилади IslamNews сати SF CBS Local га ҳавола қилган ҳолда.