loader
Foto

Путин Сурияда мусулмонлар масжидига ташриф буюрди ва Қуръоннинг қадимий нусхасини совға қилди

Бу кун ҳақида эсдалик учун Россия давлати раҳбари сурияликларга XVII асрга оид Қуръон нусхасини совға қилди, хабар қилади Кремль матбуот хизмати.

Шуниси диққатга сазоворки, Асад Россия етакчисини РФ ҚК Суриядаги гуруҳи кўмондонлик пунктида қарши олди.

Суриялик ҳамкасби билан суҳбат давомида Путин Сурияда давлатчиликни тиклаш ва САР ҳудудий яхлитлигини таъминлаш бўйича катта масофа босиб ўтилгани ҳақида айтди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда тинч ҳаёт тикланганлигидан, хусусан, Дамашқнинг ҳаёт қайнаб ётган ва уруш ҳақида ҳеч нарса эслатмаётган кўчалари ҳам далолат беради.