loader
Foto

Туркия бунинг учун Литва 5 миллион тўплаган «Bayraktar»ни бепул беради: пул ўқ-дориларга кетади

Бу ҳақида Литва мудофаа вазири Арвидас Анушаускас маълум қилди.

"Туркия ҳозиргина Литва пул йиғган Байрактарни текинга беришга рози бўлганига ақл бовар қилмайди. Бу ажойиб!" деб ёзли Литва вазири Твиттерда.

Унинг сўзларига кўра, Литва йиғилган пулни учувчисиз учиш аппарати учун ўқ-дорилар сотиб олишга, шунингдек, Украинани қўллаб-қувватлашга сарфлаш ниятида.

Литвалик телебошловчи, " Laisvės TV " телеканали асосчиси ва жамоат арбоби Андриус Тапинас Украина ҳимоячиларига Bayraktar TB2 учувчисиз учиш аппарати учун уч кун ичида 5 миллион евро тўплади.

Маблағ тўплаш кампанияси 25 май куни бошланган, 28 май куни кечқурун махсус кўрсатув давомида журналист керакли маблағни йиғиб бўлганди.