loader
Foto

Саудия Арабистони Таиландга 50 минг нусха Қуръон совға қилди

Баъзи нусхалари кўриш қобилияти заиф кишилар учун Брайл шрифтида ёзилган.

Саудия Арабистони элчихонаси Таиланд ҳукумати томонидан тасдиқланган Исломий марказларга Қуръон нусхаларини тарқатишни бошлади.

Ўтган ҳафта Саудия Арабистони ва Таиланд икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқаларни тўлиқ тиклашга ва яқин келажакда элчилар алмашишга келишиб олди.

Бу қадам бош вазири Прают Чан-Очнинг ар-Риёдга расмий ташрифи вақтида келишиб олинган бўлиб, бу ерда у Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашган эди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР