loader
Foto

Идлиб: 17 нафар тинч аҳоли Россия ва Сурия режимининг авиазарбалари оқибатида ҳалок бўлди

Гувоҳларнинг айтишича, шанб куни Идлибда етти киши, Ал-Найрабда тўрт килиши ва олти киши Биннишда ўлдирилган.

Сурия инсон ҳуқуқлари бўйича обсерваториясининг маълум қилишича, жами 18 киши, жумладан, олти нафар бола ҳалок бўлган.

Ушбу ҳудуддаги AFP мухбири ва СОПЧ сўзларига кўра, Идлиб шаҳрида маданият марказига яқин жойга зарба берилган.

AFP мухбирининг сўзларига кўра, портлаш жойидан ўнлаб талабалар саросимага тушган ҳолда қочган, уларнинг кўпчилиги йиғлаган.

Мухбирнинг қўшимча қилишича, портлаш вилоятнинг жанубидан фарқли ўлароқ, ҳар куни ҳаво ҳужумларига одатланмаган шаҳар аҳолиси учун кутилмаган воқеа бўлди.

Сўнгги бир неча ҳафта ичида Идлиб вилоятида юз минглаб одамлар Туркия чегарасига қараб ҳаракатланиб, ҳужумлардан қочишди. Ўтган ой бошланган янги режим ҳужуми пайтида Россия ва Асад самолётлари ва артиллерия шаҳар ва қишлоқларга ўқ узди.

Туркия Мудофаа вазирлиги жума куни сулҳ битими доирасида 12 январь ярим тундан кейин ҳаво ва қуруқликдаги ҳужумлар тўхтатилишини билдирди.

Асад оммавий ахборот воситалари шанба куни Режим армияси ёки унинг рус иттифоқчилари томонидан ушбу ҳудудларга ҳаво зарбалари ҳақида хабар беришмади, аммо армия Идлибнинг жануби-шарқий қисмидаги қишлоқ жойларида «бир қатор террористларни ўз позицияларига қарата ўқ узишгани пайти йўқ қилди».