"Бизда ўлган тинч аҳоли ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар бор, чунки улар полициядан олинган, тиббиёт муассасалари билан мувофиқлаштирилган. Бу биз биладиган кичик бир ҳовуч одам. Кеча бу 1800 дан ортиқ эди.
Тўрт кун олдин биз "оптимистик" сценарий – ҳозирча 10 мингга яқин қурбон ҳақида гаплашгандик. Лекин бр неча марта ошган жадаллик ва ваҳшийлик билан, қамал энди тугаши ва биз ҳеч бўлмаса бу одамларни излашни бошлашимиз мумкин бўлса, қурбонлар сони аллақачон 20 минг яқинлашади, деб айтиш мумкин.
Аммо агар бу яқин кунларда содир бўлмаса, унда бу рақам 350 мингга яқинлашади – кетишга улгурмаганларнинг барчаси ҳалок бўлади.
Ҳар кимни тўғри келган жойларга - ҳовлиларга, кўчаларга кўмишяпти. Отишмалар қизғинлиги туфайли одамлар ҳатто яқинларини кўмиш учун ташқарига чиқа олмайдилар. Коммунал хизматлар ишламайди, қабристон Россия армияси томонидан назорат қилинадиган ҳудудда жойлашган. Ўлим ҳамма жойда, уни кўриш мумкин".
Тафсилотлар: унинг сўзларига кўра, олдиндан келишилгн йўналиш бўйича хусусий автомобилларда шаҳардан чиқиб кетган одамлар ўз таваккаига кетишади, чунки Россия армияс томонидан кафолат йўқ.