loader
Foto

Бутун араб дунёси Трампнинг «битими»ни рад қилди

Бугун ушбу нуқтаи назар Бирлашган Араб Амирликларининг расмий вакили томонидан бир овоздан таъкидланган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити ҳам тасдиқланди ва шу муносабат билан биз Трамп-Нетаньяху режасини қўллаб-қувватлаган БАА, Саудия Арабистони ва ҳатто Қатарнинг алоҳида позицияси ҳақидаги гап-сўзларга қайтамиз. Ушбу давлатлар АҚШнинг фақат дипломатик сиёсат бўлган Исроил ва Фаластинни яраштириш борасидаги ҳаракатларини максимал даражада мамнуният билан қабул қилишди. Таклиф қилинаётган режанинг мазмуни ҳақида гап кетганда, Араб Лигасининг барча аъзолари буни рад этишди.

Трамп ва Нетаньяху режаси тақдимотида Уммон, Бахрейн ва БАА вакиллари иштирокига келадиган бўлсак, Исроилнинг Haaretz газетаси хабар қилишича, улар ҳаттоки бу режанинг тафсилотларидан бехабар бўлган, маълум қилинганидан сўнг эса Араб Лигасининг умумий позициясига қўшилган. Албатта, ушбу давлатлар вакилларининг бундай "соддалиги" ҳақиқатдан йироқ бўлиб кўринади, гап бу ерда тўсиқларга чап бериш ҳақида боради – бир томондан, бу мамлакатлар Дональд Трампга унинг «эпохал» режасини минимал қўллаб-қувватлашни рад қила олмасди, бошқа томондан, уни қабул қила олмайди ҳам.

Бу, шунингдек, Мисрнинг оммавий позициясига ҳам тааллуқлидир, гарчи биз илгари айтганимизни такрорлаймиз - айнан шу давлат ушбу режани унга қизиқиш нуқтаи назаридан, хусусан Ғазо секторини босиб олиш ва унинг Синай минтақаси билан қўшилишида фаол иштирок эта олади. Аммо Мисрнинг бу борадаги саъй-ҳаракатлари қанчалик муваффақиятли бўлишига қарамай, фараз қилайлик, ҳатто Ғарбий Соҳилдаги мустақил Фаластинга, шу жумладан Қуддус масаласига ҳам унинг позицияси бошқа араб дунёсининг позициясига тўғри келади.

Нима учун биз бу реакцияга шунчалик аҳамият берамиз? Йиллар давомида кўпгина таҳлилчилар иттифоқ тузиш ва Яқин Шарқ (Саудия Арабистони, БАА, Миср, Баҳрайн, Уммон) ва Исроил ўртасида дўстона муносабатларни ўрнатиш орқали Яқин Шарқни қайта қуриш бошланишини башорат қилишган, чунки бу давлатлар ушбу иттифоқ учун Фаластинни тан олишган. Бироқ, биз ушбу башорат ҳақиқатга тўғри келмаслигини кўрамиз.

Ҳа, амалиётда бу мамлакатлар Исроил билан, жумладан, ихванларга (улар Ғазо Секторини назорат қилади) қарши курашга берилиб кетган Миср ва БАА каби фаалстинликларга қарши ҳамкорлик қилиши мумкин. Лекин шуни эсдан чиқармаслик керакки, исроил билан ушбу блокка қарши бўлган Қатар ва Туркия ҳам ишлайди. Лекин шунга қарамай, улар фаластинликлар манфаатлари ҳисобига исроил-араб «эпохал» муросаси ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин бўлмаган мувофиқлаштирилган позицияни эгаллайди.