loader
Foto

Серия А ўйинлари коронавирус туфайли расман тўхтатиб қўйилди

«Вақт бошқа йўқ. Рақамлар касалликка чалинганлар сонининг ўсганлиги, ўлим ҳолатлари сонининг кўпайишидан далолат беради. Биз бутун Италия манфаатлари йўлида ниманидир қурбон қилишимиз керак. Мана шу сабабдан янада кескин чоралар кўрамиз. Серия А ва барча спорт тадбирлари тўхтатилади. Мухлислар буни тўғри тушунишлари ва қабул қилишлари керак», – деди бош вазир.

Ҳозирча ушбу чора халқаро мусобақаларга, хусусан, еврокубок ўйинларига қандай таъсир кўрсатиши номаълум.

Италияда коронавирусга чалинган 7 985 та ҳолат қайд этилди. Ҳалок бўлганлар сони 463 кишига етди.