loader
Foto

Тожикистонда энг катта масжид очилиши коронавирус туфайли кейинга қолдирилди

Хабар қилинишича, ушбу тадбир Тожикистон ҳукумати томонидан республикада коронавирус тарқалмаслиги бўйича кўрилаётган чоралар туфайли қолдирилган. Маросимнинг янги санаси ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, бу Душанбеда қурилган янги масжиднинг очилиш маросими биринчи бор қолдирилиши эмас. У ўтган йилнинг октябр ойида очилиши керак эди, аммо маросим Қатар амирининг илтимосига биноан қолдирилди.

"Хуросон" деб номланиши таклиф қилинган Душанбе шаҳридаги маҳобатли жоме масжидининг қурилиши 2009 йил октябр ойида бошланиб, Имом Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳунинг 1310 йиллигига бағишланганди. Унинг қурилиши пойдеворига биринчи тошни қўйган Раҳмоннинг бевосита ёрдами билан амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг қиймати 100 миллион долларни ташкил этади, шундан 30 миллионини Тожикистон ҳукумати, қолганини Қатар ҳукумати ажратган.

Масжид 12 гектар майдонни ўз ичига олади. Объект 75 метр баландликдаги тўрт минорадан, 47 метрли гумбаздан ва яна 20 та катта ва кичик гумбазлардан иборат. Мажмуа кутубхона, музей, анжуман хонаси, маъмурий бинолар, ошхона ва 4 мингта машинага мўлжалланган автотураргоҳдан иборат. Бир вақтнинг ўзида 120 мингга яқин одам масжидда ва унга туташ ҳудудда намоз ўқишлари мумкин.

Душанбедаги янги масжид энг йирик меъморий иншоотлардан бири ва Тожикистонда мустақиллик йилларида қурилган энг катта диний бино ҳисобланади. Республикада у Ўрта Осиёдаги энг йирик деб аталди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР