loader
Foto

Коронавирус туфайли ал-Ақсо масжиди ёпилди

Масжид раҳбари Умар ал-Қасвонийнинг сўзларига кўра, коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар доирасида Исломий вақф бўлими ал-Ақсодаги ибодат залларини ёпишга қарор қилди. У намозлар масжид ҳовлисида ўтказилишини таъкидлади.

Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Исроилда ташхис қўйилган коронавирус ҳолатлари сони 200 га этди, икки кишининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Ўз навбатида, Фаластинда 35 та коронавирус инфекцияси қайд этилган.