loader
Foto

Тожмаҳал Ҳиндистон ал-Ақсосига айланадими?

Яқинда анъанавий индуизм либоси кийган жанговар кайфиятдаги бир гуруҳ аёллар қўлларида диний маросим анжомлари билан бирга  Тожмаҳал масжидида Шива-пуджа (Шива маъбудига ибодат) ортида расмга тушганди. Аёллар ўзларини намойишкорона тутиб, маҳаллий ҳукумат ҳафтанинг 7 кунидан 6 тасида Тожмаҳалда ибодат қилиш тақиқлаб қўйилган мусулмонларнинг диний туйғуларига ҳурматсизлик кўрсатди.

Маҳаллий аҳоли вакиллари бўлган мусулмонлар иғвогарларни ҳибсга олишни сўраб полицияга мурожаат қилди, лекин улар бунга эътибор ҳам беришмади. Уларни айниқса, аёллар қандай қилиб Тожмаҳал ҳудудига қўлида гугурт ва улар ёрдамида хушбўй ҳид таратадиган нарсалар ёқиладиган бошқа анжомлар билан кириб келгани кизиқтирарди.