Шу билан бирга, Фаластиндан келаётган хабарларга кўра, ортодоксал яҳудийлар нафақат коронавирус тарқалиши сабабли Исроил маъмурияти томонидан ўрнатилган карантин режимига риоя қилмоқдалар, балки ўзларининг диний маросимларини Исломнинг учинчи муқаддас жойи - исроилликлар Маъбад тоғи деб атайдиган ал-Ақсо масжидида амалга оширмоқдалар.
Энди, юқумли касаллик туфайли Мусулмонлар учун Ислом Вақфининг қарори билан ал-Ақсога кириш ёпилганида, яҳудийлар вазиятдан фойдаланиб, ўз диний маросимларини унинг ҳудудида тинч муҳитда ўтказишни бошладилар. Улар ўзларининг ҳаракатларига, яҳудийларнинг урф-одатларида Маъбад тоғининг юқумли касалликлар пайтида шифо сўраб ибодат қилинадиган жой эканлиги билан даъво қилишади.
breakingisraelnews.com хабарига кўра, "Учинчи маъбад" қурилишини қўллаб-қувватлаётган яҳудий диний ташкилотлари фаоллари, мусулмонлар йўқлигида улар алоҳида ҳаяжон билан ибодатлар қилишларини таъкидламоқда. "Биз ибодат қилиш учун бундай эркинликдан фойдаланганимиз йўқ ва бутун ҳудуд бизнинг ихтиёримизда бўлган", деди "Маъбад тоғи" ҳаракатининг фаолларидан бири Ассаф Фрид.
У гарчи карантин чоралари доирасида буни амалга ошириши мумкин бўлсада, Исроил ҳукумати Маъбад тоғини яҳудийларга ёпмаганлигини таъкидлади. Фрид, шунингдек, полиция ибодат учун йиғилган яҳудийларга ёрдам беришини таъкидлади.
Ал-Ақсо масжидининг ҳовлисида ибодат қилиш 2015 йилда Исроил суди томонидан яҳудийларга рухсат берилган эди ва шу вақтдан бери яҳудий динидаги турли оқимларнинг вакиллари бу ерга мунтазам равишда полициянинг ҳимояси остига келишмоқда, бу эса мусулмонларнинг босқинининг олдини олади.
Мусулмонлар бу хатти-ҳаракатларга кескин қарши бўлиб, ушбу ҳудуд ва ундаги иморатлар Иордания Ҳошимийлар қироллик сулоласига тегишли эканлигини, бу ерда учинчи томон маросимларини ўтказишга розилик бермаганлигини таъкидладилар.
Бироқ, яҳудийлар Синедриони эришилган натижаларда тўхталиш ниятида эмас, аллақачон Исроил маъмуриятига 9 апрель куни, яҳудийларнинг Песах байрамида Маъбад тоғида қурбонлик қилиш маросими ўтказишни сўраб мурожаат қилди. Синедрион вакили Хилел Вайснинг сўзларига кўра, бу икки мақсадда амалга оширилади: қарийб 2000 йилдан бери ўтказиб келинмаган маросимни тиклаш ва унга яҳудийларни қандай қилиб машқ қилиш кераклиги ўргатиш учун.
Вайснинг сўзларига кўра, барча зарур тайёргарлик кўрилган: Ал-Ақсо масжиди ҳудудида ўрнатилиши лозим бўлган маросим қурбонгоҳи қурилган ва сотиб олинадиган қурбонлик учун қўзичоқ сотиб олинган. Энди Синедрион ҳукумат қарорини кутмоқда ва Исроилнинг Қуддус устидан суверенитетини тан олган АҚШ Президенти Доналд Трампдан ёрдам сўрамоқда. Ушбу мурожаатда, бўлажак маросим шоҳ Довуднинг "ўлатни тўхтатиб, Исроил ўғилларига озодлик йўлини очган" биринчи қурбонлиги билан таққосланади.
Бундай "байрамдан олдинги ҳаракатлар" фонида нафақат ўзларининг норозиликларини билдирмаётган, балки юзага келган муаммо ҳақида оғиз ҳам очмаётган мусулмон давлатларининг сукути ҳайратда қолдирмоқда. Албатта, баъзилар нима бўлаётганини аҳамиятсиз нарса деб тасаввур қилишга ҳаракат қилишади, аммо ҳозирги пайтда мусулмонларга Ал-Ақсо масжидига ташриф буюриш тақиқланган бир пайтда яҳудийлар мусулмон мақбарасида ҳозир бўлишларини кучайтирмоқда.
Исроил кўчкиндиларининг хатти-ҳаракатлари насроний диндорлар орасида ҳам ташвиш уйғотди, Интернет манбаларида Ал-Ақсо масжидига ҳужумлар ҳақида маълумотлар бор эди. Дарҳақиқат, улар учун ҳам бундай воқеалар яқинлашиб келаётган охирзамоннинг аломати ҳисобланади.