loader
Foto

Россия нефт нархи билан боғлиқ узоқ урушга тайёрланмоқда

Балким, нефт қазиб чиқаришни қисқартириш, охир-оқибат, фойдалидир?" – деб ўйланади Financial Times шарҳловчиси Дэвид Шеппард.

"Бироқ қиролликнинг валиаҳд шаҳзодаси ва амалдаги ҳукмдори Муҳаммад бен Салмоннинг ҳамда унинг укаси, энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бен Салмоннинг стратегияси ҳақиқатда шундай бўлса, бу иккаласи, эҳтимол, яна бир марта ўйлаб кўришни истаб қолар. Иккита шаҳзодага Россия энергетикасидаги энг нуфузли шахслар қарши чиқяпти. Президент Владимир Путин деярли ҳаммага таниш. Бошқа бир одам –унинг узоқ вақтдан бери иттифоқчиси ва мамлакатнинг етакчи нефт компанияси бўлган "Роснефть" раҳбари Игорь Сечин, (...) бир марта уни Россия нефт саноатининг Дарт Вейдери деб аташган: у шафқатсиз одам репутацияси билан "иккинчи рақам" ҳисобланади. "Роснефт" раҳбари, худди Путин каби, совуқ уруш йиллари даврида тобланган. (...) Москвага Санкт-Петербург мэрлигидан йўл олган одам каби, Сечин Совет Иттифоқининг парчаланиб кетишини ҳалокат деб билади", - дейилади мақолади.

"2012 йил Россиянинг энг йирик нефт компанияси тепасига келгач, Сечин доимо ОПЕК билан ҳамкорликка ёки қазиб олиш стратегиясига қарши чиққан. Унинг ҳисоблашича, бу АҚШ сланец секторидан рақобатчиларга кенгайиш имконини бериш учун жуда юқори нархларни қўллаб-қувватлайди. Вашингтон Россияга санкциялар жорий қилганидан сўнг (...), Сечин, афтидан, Уолл-стритнинг деярли даромад келтирмайдиган сланец саноати экспансиясини қўллаб-қувватлашдан чарчай бошлаганини сезди. Совуқ урушнинг эски жангчиси жавоб зарбаси бериш имконини кўрди", - деб ёзади Шеппард.

"Дастлабки натижалар моҳиятан, Сечин учун ёқимли бўлиши мумкин. АҚШнинг айрим сланец компаниялари акциялари душанба куни учдан бирга қадрсизланди. Бу уруш тезда тугаши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. лекин бундан умид қилмаслик керак. Россия узоқ давом этадиган урушга астойдил тайёрланиб олган деган таассурот юзага келмоқда", - хулоса қилади муаллиф.

Манба: Financial Times