Касалликни юқтирганлар умумий сони 15 мингга яқинлашмоқда, ўтган кун давомида мингга яқин янги ҳолат аниқланди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус билан курашишнинг ягона йўли зарурат бўлмаса уйдан чиқмаслик эканлигини таъкидлади.
Эрон коронавирус билан касалланганлар сони ва ундан ўлганлар сони бўйича Италия ва Хитойдан кейин дунёда учинчи ўринда туради. Эслатиб ўтамиз, сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 153 мингдан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 5,7 мингдан ортиқ одам вафот этган.