loader
Foto

Уммон чет элликлар учун ёпилди

"Уммон фуқароси бўлмаганларнинг мамлакатга киришлари, қуруқликдаги, денгиздаги ёки аеропортлардаги ҳар қандай назорат пунктлари орқали тўхтатилади, Форс кўрфази субъектлари бундан мустасно", - дейилади Уммон ҳукумати Коронавирус қўмитасининг твиттерда берган баёнотида.

Бундан ташқари, Уммон ҳукумати барча жамоат боғларини ёпиш, жума намозини тўхтатиш ва ҳар қандай ижтимоий тадбирларни, шу жумладан тўй ва маросимларни тақиқлашни буюрди.

Янги қарорлар 17 март, сешанба кунидан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Уммонда шу пайтгача коронавируснинг 22 ҳолати аниқланган - беморларнинг аксарияти Эронга сафардан қайтган. Дунёда, сўнгги маълумотларга кўра, 153 мингдан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 5,7 мингдан ортиқ одам вафот этган.