loader
Foto

«Россия атайлаб дунёда ваҳима солмоқда», - Европа Иттифоқи баёноти

Бугун, 18 март куни, Reuters нашри коронавирус пандемияси вақтида Россия Федерацияси хулқ-атвори танқид қилинган Европа Иттифоқи ҳужжатидан парча эълон қилди. Қайд этилишича, Кремль назорат остидаги давлат медиа воситалари орқали коронавирус эпидемиясининг авж олганлиги ҳақида атайлаб ваҳима тарқатяпти.

Хабар қилинишича, Европа Иттифоқи Россия Федерацияси ҳудудидан барча нотўғри маълумотларни диққат билан кузатиб боради. 22 январдан бери 80 дан ортиқ ёлғон маълумот тарқатиш ҳолатлари қайд этилди.

Шунингдек, Россиянинг ушбу сохта маълумотлари билан ваҳима қўзғаган ва полиция билан тўқнашувга сабаб бўлган Новый Санжар мисолини келтириш мумкин. Ҳужжатда, шунингдек, Россия оммавий ахборот воситаларида ёлғон гапирган Италия кейси ҳам таҳлил қилинди.

Бундан ташқари, Кремлпараст оммавий ахборот воситалари ўзларининг тингловчиларини, ўқувчиларини ва томошабинларини коронавирус Ғарбда сунъий равишда яратилганлигига ишонтиришади.

Аввалроқ, Россия Федерацияси Кенгаши ташқи ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Константин Косачев дунёдаги молиявий инқироз туфайли Ғарб санкциялари Россиядан олиб ташланиши кераклиги ҳақида хабар берган эди.

Эслатиб ўтамизки, Россия коронавирус хавфи туфайли Беларусь билан чегараларни ёпганидан сўнг президент Александр Лукашенко РФ ҳудудида вирус билан боғлиқ вазият жуда оғир эканлиги ва кўп нарса ОАВга маълум қилинмаслигини айтди.

Бунгача маълум бўлгандики, Россияда рублнинг долларга нисбатан курси 76 руб./$ даражага тушди. Охирги марта бундай паст курс 2016 йил февралида қайд қилинганди.

Манба