loader
Foto

Президент: «Раҳбарлар бефарқ бўлмаса, вазиятдан чиқиб кетамиз»

Агар кимда-ким касаллигини билиб, яшириб, уйда ўтирса, халқимизга хавф-хатар етказадиган омилга айланади. Бу бўйича жиноий жавобгарлик бор.

Энди бу хавф-хатар ташқаридан келиши мумкин эмас – ҳамма ер ёпилди. Фақат ичкаридаги касалланганларни ўз вақтида аниқлаб, профилактика ишларини тўғри йўлга қўйишимиз зарур», – деди давлат раҳбари.

Мирзиёев ҳокимларни коронавирусга қарши огоҳликка чорлади.

«Ҳар бир ҳоким битта нарсани билиши керак: бу менинг вилоятимга келмади, бизнинг туманимиз тинч, деб бемалол юришларинг – хиёнат. Такрор-такрор айтаман, барча профилактик ишларни, айтилган чора-тадбирларни ҳамма ўз вақтида бажариши керак», – деди президент.

Давлат раҳбари ўз хонадонларида изоляцияда бўлиши белгиланган фуқароларнинг тартибни бузиши ҳолатларига ҳам тўхталди.

«Кўчага чиқиши ман этилади. Нега десангиз, у мана шу касалликнинг тарқатувчиси бўлиши мумкин. Ишни марказлашган тарзда ташкил этиш осон, лекин биздаги маълумот бўйича, кўп жойларда марказлашган жойларда ҳам ташқарига чиқаётганлар бор экан. Бу ман этилади.

Жиплашиб, ҳаммамиз бир бўлиб, айтилганларни бажариб, шифокорларнинг тавсияларига риоя қилсак, ҳаммаси жой-жойига тушади», – деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, унга 10 трлн сўм ажратиладиган бўлди.

Манба: Кун.Уз