БАА илгари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига коронавирус тарқалишини камайтиришга ёрдам бериш мақсадида Эронга тиббий буюмлар ва жиҳозларни tтказиб беришда ёрдам берган. Айнан ўша пайтда БАА Дубайдан Эронга 7,5 тонна юк билан самолёт жўнатган. Халқаро ҳамкорлик вазири Рим Бинт Иброҳим Ал-Хошимий шундай деди:
“БААнинг Эронни қўллаб-қувватлаши биз амал қиладиган гуманитар тамойилларни акс эттиради. Биз учун азоб-уқубатларга дучор бўлганларга ёрдам бериш жуда муҳимдир ».
Таъкидлаш жоизки, БАА ҳам Ухандаги вирус тарқалгандан кейин Хитойга дори-дармон, жумладан ниқоб ва қўлқопларни этказиб берган. Бундан ташқари, Амирликлар Афғонистонга таҳлил учун 20 минг тўплам юборган, дея хабар беради Gulf News.