Эрон Ислом Республикасида коронавируснинг бундай тез тарқалиши шифокорлар учун ҳимоя воситаларининг етишмаслиги, расмийларнинг карантин ва ўзини изоляция қилишни таъминлай олмаслиги, шунингдек, қариндошлар кўпинча ўз оила аъзоларини тайёргарликсиз қабрларга кўмиб юбориш билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги маълумотларга кўра, Эронда 18,4 минг киши коронавирус билан касалланган, 1,2 мингдан ортиқ киши вафот этган, яна 5,9 минг киши даволанган.
Дунёда 166 мамлакатда 209 мингдан ортиқ одам коронавирусни юқтирган, 8,6 мингдан кўпроқ одам вафот этган.