loader
Foto

БМТ Бош котиби: коронавирус миллионлаб одамларни ўлдириши мумкин

Унинг сўзларига кўра, вазият "дунёнинг етакчи иқтисодиётлари томонидан келишилган, қатъий ва инновацион ҳаракатларни" талаб қилади, чунки ҳозирги шароитда энг қашшоқ ва ҳимоясиз мамлакатлар кўпроқ зарар кўрадилар.

“Вирусни тўхтатиш мумкинлиги исботланган. Уни тўхтатиш керак. Агар биз вируснинг ўрмондаги ёнғиндек тарқалишига йўл қўйсак, айниқса дунёнинг энг заиф ҳудудларида бу миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлади”, - деди Гутерреш матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, дунёда, сўнгги маълумотларга кўра, 166 мамлакатда 209 мингдан ортиқ одам аллақачон коронавирусни юқтирган, 8,6 мингдан кўпроқ одам вафот этган.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР