Италия коронавирус қурбонлари бўйича Хитойдан пайшанба куниёқ ўзиб кетганди. 22 март маълумотларига кўра, Covid-19 ташхиси Италияда 53 578 кишида қайд этилган – бу бир кун олдинги кўрсаткичдан 6 557 га кўп.
Коронавируснинг энг катта тарқалиши қайд этилган Ломбардияда инфекциянинг тарқалишига қарши кураш чоралари кучайтирилди. Шанба куни кечқурун эълон қилинган янги қоидаларга кўра, кўчада спорт ва жисмоний фаолият тақиқланади. Шунингдек, савдо автоматлардан фойдаланиш ҳам тақиқланади.
Бизнесга барча операцияларни тўхтатиш буюрилган, фақат муҳим таъминот занжирларига киритилганлар бундан мустасно. Қурилиш тўхтатилмоқда (касалхоналар бундан мустасно). Барча бозорларда очиқ ҳавода ишлаш тақиқланади.
Ломбардияда коронавирус билан инфекциядан сўнг 3095 ўлим қайд этилди.
Ватикан коронавирус билан касалланганлар ва беморларга ёрдам берадиганлар учун индульгенциялар эълон қилди. Римда карантиндаги иккита монастир мавжуд, уларда 59 та роҳиба коронавирусга чалинган. Мамлакат бўйлаб COVID-19дан камида 28 нафар руҳоний вафот этган.
Шанба куни Россия Италияга коронавирус билан курашишда ёрдам берадиган ҳарбий вирусологлар ва жиҳозларни юборишини маълум қилди.
Касалликлар сони бўйича Европанинг иккинчи давлати бўлган Испанияда коронавирус билан касалланиш сони кунига қарийб 5 мингга кўпайиб, 24926 ни ташкил қилди. Сўнгги кун давомида коронавирус инфекциясидан 324 киши вафот этди, умумий ўлим сони 1326 га этди.
Шанба куни коронавирус билан касалланган Реал Мадрид футбол клубининг собиқ президенти Лорентсо Санс 77 ёшида вафот этгани маълум бўлди.
Францияда коронавирусдан яна 112 киши вафот этди, вафот этганлар сони 562 тага этди. Кунига коронавирусни юқтирганларнинг умумий сони 1847 кишига кўпайиб, 14 459 кишига этди.
ЖССТ раҳбарининг ортидан, Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливе Веран ижтимоий масофанинг аҳамияти тўғрисида қуйидаги сўзларни такрорлади: "Бундай вазиятда, ҳеч нарса бўлмаяпти, деб даъво қилиш, афсуски, шунчаки масъулиятсиз эмас, хавфлидир - ўз соғлиғи ва бошқа одамларнинг соғлиғи нуқтаи назаридан».
Британияда касалликларнинг умумий сони 5 минг кишидан ошди, 233 киши вафот этди. Сўнгги кун давомида Англияда COVID-19 инфекцияси натижасида 53 киши вафот этди. Беморларнинг ёши 41 дан 94 ёшгача, уларнинг барчаси сурункали касалликларга чалинган. Аввалроқ Уэлсдаги тиббиёт ходимлари томонидан икки ўлим ҳақида хабар берилган эди, яна бир киши Шотландияда вафот этган.
Атроф-муҳит ва озиқ-овқат вазири аҳолини супермаркетлардан жуда кўп озиқ-овқат сотиб олмаслик, сунъий ажиотаж ва танқисликка олиб келмаслик учун бошқалар ҳақида ўйлашга чақирди.
Ушбу дам олиш куни Британияда паблар, ресторанлар, кафелар, кинотеатрлар, кўнгилочар марказлар ва тунги клублар эшикларини ёпган биринчи кундир.
Швейцарияда бир кунда касалланганлар сони чорак миқдорда кўпайди ва 6100 кишини ташкил қилди, 56 киши вафот этди. Май ойида Цюрих ва Лозанна шаҳрида бўлиб ўтадиган хоккей бўйича Жаҳон чемпионати бекор қилинди.
АҚШда 21 мингдан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, улардан 266 нафари вафот этган. Нью-Йорк губернаторининг таъкидлашича, штатлар касалликнинг 10 мингдан ортиқ ҳолатини тасдиқлаган, уларнинг 6211 таси Нью-Йорк шаҳрида.
Калифорния, Нью-Йорк, Иллинойс ва Коннектикутда ҳокимият одамларни инфекциянинг тарқалишига қарши курашиш учун уйидан ташқаридаги барча ҳаракатларни минималлаштиришга чақирди. Шундай қилиб, уйда қолиш тартиби АҚШнинг ҳар бешинчи фуқаросига таъсир қилди.
Шанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам америкаликларни уйда қолишга чақирди. У ўз нутқи давомида: "Нега биз ниқобларни дезинфекция қилмаймиз? Бунинг учун бизда жуда яхши воситалар мавжуд", деди.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Нью-Йокда шифокорлар ва ҳамшираларга ҳафтасига битта ниқоб берилади ва уларни қўл антисептиклари билан дезинфекциялаш керак.
Бундан ташқари, шанба куни кечаси Канада ва АҚШ чегараларини кесиб ўтиш тақиқланди.
Вице-президент Майк Пенс шанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида унинг ёрдамчиларидан бирида коронавирус аниқланганлигини тасдиқлади, на у, на Трамп касал ходим билан тўғридан-тўғри алоқа қилмаганлигини таъкидлади.
Кейинчалик маълум бўлишича, Пенc ва унинг рафиқаси томонидан ўтказилган вирус учун ўтказилган тестлар салбий натижа берган. Бу ҳақда вице-президентнинг матбуот котиби хабар берди. Бу ҳақда ББС хабар қилди.