Оятуллоҳ, шунингдек, АҚШ коронавирусни яратишда иштирок этганликда айбланганини эслади. Хаменеийга кўра, ушбу фактни инобатга олган ҳолда, ҳеч қандай ақлли одам инфекциянинг янада кўпроқ тарқалишига олиб келиши мумкин бўлган Вашингтоннинг ёрдамига рози бўлмайди.
"Сизга ишониш мумкин эмас", - Эрон олий раҳбари айтган шу сўзлар Эрон телевидениеси орқали тарқатилди.
Унинг таъкидлашича, АҚШ Эроннинг асосий ва "энг ашаддий душмани", америка амалдорлари эса "ёлғончилар" ва "лўттибозлар".
Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирус билан касалланганлар сони 22 мингга яқин. 1685 киши ҳалок бўлди, деярли 8 минг киши тузалди.
Аввалроқ, Хитой ТИВ расмий вакили Чжао Лицзян Хитойда коронавирус пайдо бўлиши Америка хавфсизлик кучлари ходимларининг иши бўлиши мумкин деб тахмин қилганди. Инфекциянинг Хитойда келиб чиқиши мумкин эмаслигининг исботи касаллик бўйича нол ҳолат АҚШда қайд этилгани ҳисобланади. Ушбу хулоса АҚШ касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази (CDC) директори Роберт Редфилднинг шов-шувли баёнотидан келиб чиқади.