loader
Foto

Британияда коронавирусга чалинганлар сони 6650 кишига етди

Бир суткада ўлганлар сони 54 кишига ортди ва 335 кишини ташкил қилди, аниқлаштиради маҳкама.

Жума куни мактаблар ёпилди, шанбадан бошлаб кафе, ресторан, паб, спорт заллари ва спорт марказлари ишламаяпти. Душанба куни бош вазир Борис Джонсон одатий матбуот анжуманини бекор қилди ва миллатга мурожаат билан чиқиб, эҳтимол, коронавирусга қарши кураш чоралари кучайтирилишини хабар қилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 мартда COVID-19 янги коронавирус инфекцияси авж олишини пандемия деб эълон қилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, дунё бўйича 292 мингдан ортиқ одам касалланган, 12,7 минг киши вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР