Трампнинг сўзларига кўра, COVID-19 безгакка қарши дори саналган гидроксихлорокин ва антибиотикли азитромитсин билан даволанади.
"Бу тиббиёт тарихини ўзгартириш учун ҳақиқий имкониятдир",- деб ёзган Америка раҳбари. У ушбу даволаш режимини FDA - Озиқ-овқат ва дори-дармонлар устидан санитария назорати томонидан ишлаб чиқилганлигини аниқлаштирди.
"Сиз тоғларни бўйсундирдингиз. Раҳмат!" - деди Трамп.
"Дарҳол қабул қилинг! Одамлар ўлмоқда! Тезроқ! Худо бизни ёрлақасин!" - дея қўшимча қилди АҚШ президенти.
Трамнинг гапига кўпчилик ишонмайди. Билмасдан, маслаҳатлашмасдан гапириб қўйган бўлиши ҳам мумкин