loader
Foto

Коронавирусдан ўлганлар сони 16585 кишига етди, бир суткада касаллик юқтирганлар сони 30 000 кишига ошди

Касал ва ҳалок бўлганлар статистикаси реал вақт режимида доимий равишда янгиланиб туради: ҳозирги вақтда дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 383894 кишига етди.

Сўнгги кун ичида ҳалок бўлганлар сони 1000 тага кўпайди. Эпидемиянинг бутун даврида коронавирус 16 585 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Сўнгги 24 соат ичида тузалиб кетганлар сони 2000 кишига кўпайди - бутун кузатув даврида 102 536 киши даволаниш имконига эга бўлди.

Тасдиқланган ҳолатлар сони бўйича Хитой биринчи ўринда туради. Коронавирусдан энг кўп зарар кўрган бешта давлатнинг тўлиқ сони қуйидагича:

Хитой (81093);

Италия (63927);

АҚШ (41569);

Испания (33089);

Германия (29056).

Бундан ташқари, сўнгги бир кун ичида Италияда касалликлар сонининг ўсиш суръатлари биринчи пасайиши қайд этилди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР