Жанубий Кореяга Ухандан келган коронавирусли биринчи бемор дархол изоляция қилинган, шу сабабли биринчи ой мамлакатда касалланганлар сони атиги 30 кишини ташкил қилган. Бироқ бемор №31 вирусни аҳоли орасида такрор "тарқатди".
Бу аёл қанда қилиб COVID-19 юқтириб олганлиги аниқ маълум эмас. Бироқ 6 февралда у ЙТХга учрайди ва маҳаллий клиникага ётади. Бу ерда у бир неча марта дўсти билан овқатлангани меҳмонхонага ва икки марта Синчхонджи черковига боради. Натижада айнан шу черковда аёл 5,5 минг кишига коронавирус юқтиради. Бунда мамлакатда касалликни юқтириш барча ҳолатларининг 60 фоизи Синчхонджи черкови билан боғлиқ.
Коронавирус ҳозирда 170 дан ортиқ мамлакатда қайд этилган. COVID-19 илк марта ўтган йилнинг охирида Уханда аниқланган. ЖССТ сўнгги маълумотларига кўра, касалланганлар умумий сони 350 минг кишидан ошган, 16 минг киши эса ҳалок бўлган.