Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати котибининг сўзларига кўра, мамлакатдаги барча жазони ижро этиш муассасалари карантиндадир.
"Маҳбусларга яқин қариндошларнинг узоқ муддатли ташрифлари тўхтатилди, бунинг ўрнига уларга (сўров бўйича) телефон алоқаси тақдим этилади", деди Ғиёсов.
Бундан ташқари, ходимлар хоналари, шунингдек, маҳбуслар кўп вақт сарфлайдиган жойлар, хусусан ётоқхоналар, ошхоналар ва тадбир хоналари ҳар 4 соатда шамоллатилади, ювилади ва дезинфекция қилинади.
Шунингдек, шамоллаш ёки грипп белгилари бўлган адвокатлар, терговчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг ҳибсхоналарга боришини олдини олиш чоралари кўрилди.
Вазиятга қараб тергов ҳаракатлари билан боғлиқ барча процедураларни масофадан бошқариш режимига ўтказиш мумкин, деб таъкидлади ИИВ.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 55 ҳолат қайд этилган.