Мақола ёзилган кунга келиб, Италияда коронавирус юқтириб олганлиги тасдиқланган 59 минг кишидан 5 476 киши шу вақтгача вафот этган (ўлим даражаси 10%). Хитойда касалланиш ҳолатлари сони деярли икки бараварга кўп - 81,250, аммо улим сони 3125 та бўлган.
Италиянинг Corriere della Sera газетаси хабарига кўра, Италияда коронавирус билан касалланган одамларнинг ўлим кўрсаткичи юқори бўлишининг яна бир сабаби бу фақат касаллик аломатлари аниқ кўриниб турган беморларни текширадиган синов тизимидир.
Касаллик юқтиришнинг биринчи ҳолатларида, Ломбардия вилоятидаги Кодогно шаҳарчасида кичик касаллик ўчоғи аниқланганда, касаллик юқтирган одамлар билан алоқада бўлганларнинг ҳаммаси текширувдан ўтказилди ва шундан сўнг фақат коронавирус учун аниқ ва оғир аломатлари бўлган одамларни синашга қарор қилинди.
-Касалхоналардаги беморларимизнинг ёши анча катта – ўртача 67 ёшни ташкил қилади, Хитойда эса бу 46 ёшга тенг бўлган, - дейди профессор Риккарди. - Шундай қилиб, бизнинг беморлар ёш тақсимоти катта ёшга қараб боради ва бу ўлимни кўрсаткичларини сезиларли даражада оширади.
Бу ҳафта JAMA (Journal of the American Medical Association) томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, касаллик юқтириб олишнинг карийб 40 фоизи ва ўлим ҳолатларининг 87 фоизи мамлакатда 70 ёшдан катта одамларга тўғри келади.
Моделлаштиришга кўра, ушбу ёш гуруҳининг аксарияти соғлиқни сақлаш тизимига катта босим ўтказадиган жиддий стационар даволанишга муҳтождир.
Аммо профессор Рикардининг таъкидлашича, Италияда шифокорлар ўлим ҳолатларини қайд этишаётгани сабабли ҳам ўлим даражаси юқори бўлиши мумкин.
- Коронавирус бор касалхоналарда ўлаётган барча одамлар коронавирусдан ўлмоқда деб ҳисобланади. Соғлиқни сақлаш миллий институти томонидан қайта кўриб чиқилганда, ўлим тўғрисидаги гувоҳномаларнинг атиги 12 фоизи коронавирус билан тўғридан-тўғри сабабга боғлиқлигини кўрсатди, вафот этган беморларнинг 88 фоизида ҳеч бўлмаганда битта ўлим касаллиги бўлган - кўпчиликда икки ёки учтаси бўлган, - дейди у.
Бошқа мутахассислар ҳам мавжуд маълумотларга шубҳа билан қарашди. Лондон Гигиена ва тропик тиббиёт мактабининг Европа соғлиқни сақлаш профессори Мартин Маккининг айтишича, давлатлар уларда қанча миқдордаги енгил инфекциялар мавжудлиги ҳақида аниқ тасаввурга эга эмас.
Агар кейинги текширувлар аниқланмаган тарқаладиган асимптоматик ҳолатлар аниқланса, ўлим даражаси пасаяди.
"Бутун Европа бўйлаб таққослашга ҳали эрта", дейди у. "Бизда аҳоли устидан батафсил серологик кузатув йўқ ва биз қанча асимптоматик одамлар уни тарқатишини билмаймиз.
Профессор Макки синовлар ҳозирда бутун қитъада ёки бутун дунёда изчил эмаслигини қўшимча қилди.
Германияда эпидемиологик назорат мураккаброқ - федерал давлатда ишлашнинг мураккаблиги ва соғлиқни сақлаш маҳаллий даражада жуда ташкиллаштирилганлиги сабабли.
Аммо Италияда ўлимнинг кўпайишига ёрдам берган бошқа омиллар ҳам бор, дейди мутахассислар. Бунга чекиш ва ифлосланиш даражаси юқори эканлиги киради - ўлимнинг аксарияти ҳаво сифати пастлиги билан танилган шимолий минтақа - Ломбардияда содир бўлди.
Шунингдек, Италия соғлиқни сақлаш тизимининг айрим қисмларида коронавирус билан оғриган беморлар тўлиб тошганига шубҳа йўқ.
"Италияда шифокорлар даволанаётган бир ёки иккита бемор билан шуғулланмайдилар ... бир вақтнинг ўзида 1200 дан ошиқ одам бор", дейди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда вазиятлар дастурининг ижрочи директори доктор Майк Раян. - Шунинг учун кўп одамлар сақланиб қолиши кичик мўъжизадир.
"Италия тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, Буюк Британия учун ҳақиқий муаммо мавжуд, - дея қўшимча қилади профессор Макки. - Европанинг деярли барча бошқа мамлакатларига қараганда бизда ИВЛ аппаратлари ва тиббиёт ходимларининг етишмаслиги мавжуд.