Мақола ёзилган пайтда Малайзияда коронавирус юқтириб олинган 2470 та ҳолат ва убнинг оқибатида 34 та ўлим қайд этилганди. Шу аснода, султон Абдуллоҳ ал-Хажнинг турмуш ўртоғи Тунку Азиза Амина Маймуна Искандария анъанавий Малпйзия таомлари ва ширинликлари тайёрлаб, вирсга қарши курашчиларни қўллаб-қувватлаяпти.
Instagram аккаунтида қуйидаги пост эълон қилинди: «Мен Сунгай-Булох касалхонаси ва Инқирозларга жавоб қайтариш марказига жўнатадиган бугунги таомлар – бу аям гулай темпояк, қовурилган карам ва тузланган тухум».
У, шунингдек, ўзи тайёрлаган таомларнинг бир нечта суратини жойлади, жумладан, товуқ гўштидан тайёрланган таом, тухумли карри, кўк ловияли қовурма ва шоколад увоғи сепилган кекслар.
У яна бир фотосуратга қуйидаги изоҳ қолдирди: «Қўлимдан келадиган энг кичик нарса... ўз ҳаётини қурбон қилаётган давлат хизматчилари учун [sic] ... Мен уларни олқишлайман».
Instagram даги бу постлар Малайзия қиролича шарафига олқишлар ва мақтовлар билан қарши олинди. Қиролича ўз қўллари билан тайёрлаган таомларни Малайзиянинг бир қатор касалхоналарга, жумладан, Сунгай Булох касалхонаси, Малайя Университет тиббиёт маркази ҳамда инқирозли вазиятларга жавоб қайтаришга тайёрлик Марказига юборди.
Қиролича ташаббускор-пазанда сифатида машҳур, унинг Instagram лентаси кўплаб таомлар ва рецептларга тўла.