loader
Foto

Италия, сенга нима бўлди?

Бироқ ҳалок бўлганлар аниқ сонини ҳисоб-китоб қилишнинг амалда имкони бўлмаяпти. Айримларнинг таъкидлашича, расмйи рақамлар 3-4 баравар пасатириб кўрсатилган, чунки вирусга чалинган минглаб одамлар текширувдан ўтмасдан ва аниқ ташхис қўйилмасдан, ўз уйида касал бўлиб ётиш ва ўлишда давом этмоқда.

Бошқалар эса, аксинча, вафот этганлар сони бир неча марта ошириб кўрсатилган, чунки расмий статистикага Covid-19 таҳлилида ижобий натижа олингандан кейин касалхонада вафот этганлар ҳам қўшилади – леин бу уларнинг ўлими сабаб албатта коронавирус бўлиши шарт эмас деб ҳисоблайди.

Айрим ҳисоб-китобларга кўра, бевосита Covid-19 оқибатида касалликни «расман» юқтириб олганларнинг ҳар 8 кишидан биттаси вафот этмоқда.

Иккала нуқтаи назар эксперлар фикри билан кучайтирилган, иккаласи ҳам мос келувчи статистика билан тасдиқланади ва мавжуд бўлиш учун тўлиқ ҳуқуққа эга.

Эпидемия қурбонлари ҳақиқий сонини қандай аниқлаш мумкин?

Статистика ва реал воқелик

Нембро - Covid-19 авж олишидан энг кўп азият чеккан Ломбардиядаги Бергамо вилоятида жойлашган шаҳарча.

У Миландан тахминан 60 км шимоли-шарқда жойлашган. Шаҳар аҳолиси – тахминан 11,5 минг киши; утган ҳафта охирида коронавирус эпидемияси қурбонлари расмий сони – 31 киши.

31 киши – бу унчалик ҳам кўп эмас. Шаҳар мэри Клаудио Канчеллининг сўзларига кўра, ҳар йили январдан мартгача ўртача 35-40 киши вафот этади.

Фақат шу йилнинг тўлиқсиз уч ойи ичида, 24 мартгача маҳаллий мэрия шаҳарликларга 158 та ўлим ҳақида гувоҳнома берди.

Бу ўтган беш йил ичида худди шу даврдаги ўрртача кўрсаткичдан 123 тага кўпдир, яъни тўрт баравар.

Бу ҳаттоки бутун ўтган йил давомида қайд этилган кўрсаткичдан ҳам кўп: 2019 йил Немброда умумий ҳисобда 120 киши вафот этган.

Бу статистика маълумотларидан ҳайратга тушган Клаудио Канчелли қўшни шаҳарлар мэрияларидан ҳам шунга ўхшаш маълумотларни сўради. Натижалар бундан ҳам аянчлироқ бўлиб чиқди.

Чернуско-суль-Навильо (аҳолиси - 33 минг киши) ва Пезаро (95 минг киши) шаҳарларида шу йил нварь ойидан мартгача вафот этганлар сони коронавирус расмий статистикасидан вафот этганлар сонидан 5-6 баравар кўп.

Аҳолиси 122 минг кишидан иборат Бергамо вилояти пойтахтидаги вазият ҳам мақтагули эмас. 1 мартдан 24 мартгача у ерда 446 киши вафот этган – бу ўтган беш йил учун ўртача кўрсаткичдан 4,5 баравар кўпдир.

Бунда худди шу давр учун коронавирус қурбонлари расмий сони 136 кишини ташкил қилади. Яъни шаҳарда реал ўлим кўрсаткичлари қарийб 3,5 баравар кўп.

Ҳаттоки йил бошидан бери ўлганлар ўртача сони (98 киши) ва Covid-19 ташхиси қўйилган ва вафот этганлар сони (136 киши) қўшилган тақдирда ҳам, натижа барибир реал статистикадан икки баравар кам бўлиб қолаверади.

Бундай катта фарқ қаердан келиб чиқади?

Қўшимча йўқотишлар

Рақамлардаги ундай катта фарқни фақат беморларнинг етарли даражада текширувдан ўтмаганлиги билан изоҳлашнинг иложи йўқ. Яққол кўриниб турибдики, ҳар қандай кенг кўламли эпидемия нафақат бевосита, балки билвосита ҳам одамлар ўлимига сабабчи бўлади.

Соғлиқни сақлаш тизимига босим шу қадар ортадики, у оғир касалалр оқимини эплай олмай қолади.

Италия касалхоналаридаги реанимацияда ўрин кутиш ўртача вақти ҳозир тахминан 3 соатни ташкил қилади. Бу вақт ичида бемор қайғули статистикани тўлдириши мумкин – бунда унда вирус, бактериал зотилжам, буйракдаги тош ёки юрак уружи бўлишининг фарқи йўқ.

Шу билан бир пайтда, шифокорлар сони ҳам камайиб, кенг кўламли эпидемия шароитларида бу ҳам қўшимча қурбонларга сабабчи бўлади.

Covid-19 авж олган пайтдан бошлаб Италияда фақат расман 40 дан ортиқ касалхоналар ходимлари вафот этди. Умумий ҳисобда 5000 дан ортиқ шифокор, ҳамшира, тиббий тез ёрдам ходимлари ва соғлиқни сақлаш тизимининг бошқа ходимларига Covid-19 ташхиси қўйилди.

Уларнинг ҳаммаси карантинга ўтишга ёки беморлар сафини тўлдиришга мажбур бўлди. Бу якунда қанча потенциал даволаниши мумкин бўлган беморлар умрига зомин бўлди?

Айниқса, агар Италида кексалар сони кўплигини ҳисобга оладиган бўлсак: мамлакат аҳолисининг деярли ҳар тўртинчиси 65 ёшдан катта.

Бундай шароитларда қанча одам бевосита коронавирусдан ва яна қанча одам у туфайли вафот этди деган савол туғилиши табиийдир.

Бу саволга жавобни биз тез орада билиб оламиз. Италиядаги энг йирик таҳлилий агентлик In.Twig бу йилги кўрсаткичлар билан таққослаш ва мамлакатдаги реал гуманитар ҳалокат миқёсини аниқлаш учун Бергамонинг 243 муниципалитети барчасидан сўнгги 5 йил учун ҳар ойга бўлган ҳолда ўлим кўрсаткичлари статистикасини тўплаш ва тадқиқ этишни бошлади.

"Ҳозирча тўпланган ва илмий усуллар билан ишлов берилган маълумотлар [провинция аҳолисинниг тахминан ярми ҳақидаги] Бергамо вилояти шаҳарлари мэрларининг шов-шувли баёнотларини тасдиқляпти", - деди сешанба куни L'Eco di Bergamo минтақавий газетасига берган интервьюда Бергамо университети социология рақамли усуллари кафедраси профессори Альдо Кристадоро.

Манба