Таъкидлаш жоизки, давлат котиби баёнотида ҳеч қандай аниқ бир гап айтилмади. Журналистларнинг санкциялар юмшатилиши мумкинлиги ҳақида саовлига жавоб берар экан, сиёсатчи хабар берди: "Биз доим ҳаракатларимизни баҳолаб бормиз. Шундай экан, келажакда қайта кўриб чиқиш мумкинми, деган саволга менинг жавобим – албатта".
Оятуллолар режими вакиллари, жумладан, Эрон олий раҳбарияти бир неча бор АҚШни у жорий қилган санкциялар касалликка қарши курашни қийинлаштираётгани ва қурбонлар сонини кўпатираётганида айблади. Шу пайтгача АҚШ санкцияларни юмшатиш имкониятини қатъиян рад қиларди.