"Улар Салоникидаги Гиппократ касалхонасига ётқизилди ва зудлик билан АХЕПА га ўтказилади", - хабар килди нашрга Кареядаги Муқаддас тоғ саломатлик маркази раҳбари Константинос Дукуслис
Тўрт роҳиб 5-17 март кунлари Фиатир ва Буюк Британия архиепископи Никита таклифи билан Ксенофонт монастиридан Авлиё Георгийнинг муқаддас қолдиқлари билан бирга Англия ва Шотландияда саёҳатда бўлганди.
19 мартда Буюк Британиядан қайтгач, улар Урануполис кемасига ўтирдилар ва монастир қинидаги уйда карантинга жойлаштирилдилар.
Ксенофонт монастири дезинфекция қилинди.
Полициянинг маълум қилишича, монахлик республикасида чеклов чораларига қатъий риоя қилиняпти.
Монахлик республикасининг раҳбар органи саналган Афон Муқаддас Киноти 20 мартда Муқаддас тоғ монстирларига киришни тақиқлади ва рухсатнома беришни тўхтатди. Бу қарор коронавирус тарқалишига йўл қўймаслик учун қабул қилинди. Шунингдек, бир монастирдан бошқа монастирга ўтиш ҳам тақиқланди, Афон давлатига кириши ёки ундан чиқиши лозим бўлган барча роҳиблар ўз монастиридан рухсат олиши керак.
Муқаддас Афон тоғи – Греция шимоли-шарқидаги ярим орол – Греция давлати таркибида пойтахти Карея шаҳрида бўлган ўзини-ўзи бошқарадиган маъмурий бирлик ҳисобланади. Бу православ дунёсида асосий зиёратгоҳлардан бири бўлиб, қадимий роҳиблик тарзини ўзгаришсиз сақлаб келади.
Грецияда сешанба кунги ҳолатда COVID-19 га чалинганлар сони 1314 кишига етди. 49 киши вафот этган.