LCI телеканалида эфирга чиққан вазирнинг сўзларига кўра, 17 мартдан бошлаб Францияда ҳаракатланишни чеклаш чораларига риоя қилмаганлик учун 359 минг жарима чиқарилган. Умуман олганда, полиция ва жандармлар фуқароларни 5,8 миллион марта текширишди.
Ҳаракатни чеклаш учун жарима 30 кун ичида уч маротаба бузилган тақдирда 135 дан 3750 еврогача ўзгаради.
Франциядаги коронавирус эпидемияси учинчи босқичга чиқди. Ҳукумат қарори билан мамлакатда кафе, ресторан, кинотеатр ва ноозиқ-овқат дўконлар ёпилди. 17 мартдан бошлаб одамлар ҳаракатига қатъий чекловлар жорий этилди. Жума куни Бош вазир Эдуард Филипп изолятсия режими 15 апрелгача узайтирилишини эълон қилди.
Франциядаги касалликка чалинган ҳолатлар сони, сўнгги маълумотларга кўра, 52 128 кишини ташкил этади, шифохоналарда вафот этганларнинг умумий сони – 3523 та.