loader
Foto

Владимир Путин апрелни ишдан холи ой деб атади

"Бутун мамлакат бўйлаб эълон қилинган ишдан холи ҳафта, шунингдек, кўплаб минтақалар аҳолиси учун кўзда тутилган ўзини-ўзи изоляция қилиш режими олдини олиш ҳаракатлари, барча ҳукумат органларини сафарбар қилиш, соғлиқни сақлаш тизими ресурсларини кучайтириш учун қимматли вакт ютишга имкон берди. Ўз тажрибамиздан фойдаланиб ҳам, бошқа мамлакатларнинг энг яхши амалиётини қўллаб ҳам эпидемияга қарши максимал даражада самарали курашиш учун", - деди Путин ўз мурожаатида.

Шунингдек, президент Путин турли минтақаларда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият турлича эканлиги сабабли 5 апрелгача жойларда юқумли касаллика қарши кураш бўйича чоралар ҳақида минтақалар ҳукуматлари ўзлари қарор қилишларини маълум қилди.

Минтақалар раҳбарлари президент фармонига мувофиқ ўзларида қандай режим жорий қилиш ва қайси корхоналарни тўхтатиш, одамлар хавфсизлигини таъминлаш қатъий шартида қайси корхоналарга ишларни давом эттиришга рухсат бериш ҳақида ўзлари қарор қабул қилади.

"Вазият ўзгариб бормоқда ва турли минтақаларда, ҳаттоки уларнинг алоҳида муниципалитетларида ҳам у бошқача ривожланмоқда. Бизнинг мамлакатимиз жуда катта, аҳоли зичлиги ҳам юқори. Коронавирус у ерда одамларга жиддий таҳдид туғдирган Федерация субъектлари мавжуд, масалан, федерал ва шаҳар ҳокимияти томонидан кўрилаётган чораларга қарамай, Москвада ҳали ҳам вазиятни ўзгартириб бўлмайди», деди давлат раҳбари мамлакат аҳолисига мурожаатида.

Шунингдек, Путин коронавируснинг тарқалиш хавфи сақланиб қолаётганини таъкидлади, "вирусологларнинг фикрига кўра, дунёда эпидемиянинг энг юқори чўққиси ҳали, шу жумладан бизнинг мамлакатимизда ҳам ўтмади".

25 март куни Путиннинг биринчи телевизион чиқишида, давлат раҳбари 28 мартдан 5 апрелгача ишдан холи ҳафта деб эълон қилди. Кейин Путин конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар бўйича овоз бериш қолдирилганини эълон қилди ва Россия иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш чораларини таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳукуматнинг сўнгги маълумотларига кўра, Россияда охирги кун ичида COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг умумий сони 771 тага кўпайди ва 3,5 мингдан ошди.  

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР