Сўнгги 24 соат ичида касалхоналарда коронавирус билан касалланган 471 киши вафот этди, бир кун олдин эса 509 та ўлим ҳолати қайд этилганди
Жами француз тиббиёт муассасаларида эпидемия бошланган пайтдан буён 4503 киши вафот этди
Саломон қариялар уйларида яшайдиганлар ўртасида ўлим кўрсаткичлари статистикасини биринчи бор маълум қилди – бугунги кунда 884 та ўлим ҳолати қайд этилган. Унинг сўзларига кўра, бу маълумотлар ҳали тўлиқ эмас.
Шундай қилиб, Францияда коронавирусдан камида 5387 киши вафот этди.
Ҳозирги пайтда коронавирусга чалинган 26464 киши касалхонада, шундан 6399 киши – оғир аҳволда реанимацияда.
Бутун дунёда 980 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинган. Унинг оқибатида вафот этганлар сони 50 минг кишини ташкил қилади. От COVID-19 касаллигидан камида 200 минг киши тузалиб кетди.