"Мен полицияга, ҳарбийларга ва маҳаллий амалдорларга буюраман: агар бирон бир муаммоли вазият юзага келса, кимдир сизга ҳужум қилса ва ҳаётингизга хавф солса, уни отиб ташланг. Муаммо юзага келтирувчи қабрга йўл олаверсин", – дея Дуертенинг сўзларидан иқтибос келтиради АFP агентлиги.
Олдинроқ полиция пойтахтнинг камбағал маҳаллаларида истиқомат қилувчи 20 га яқин одамни "ҳукуматга қарши акциялар" ўтказганликда айблаб ҳибсга олганди: намойишчилар ҳукуматни аҳолининг энг муҳтож катламларини таъминламасликда айблаган. Филиппин раҳбари тиббиёт ходимларига зўравонликни номақбул деб атади ва бу жиддий жиноят деб баҳоланади. Матбуотнинг эслатишича, яқинда Филиппинда беморларнинг шифокорларга ҳужум қилиш ҳолатлари қайд этилган.
Дутерте девонхонаси одатда президентнинг сўзларини оҳиста юмшатишга ҳаракат қилади ва унинг буйруқларини ўз ватандошларига энг ишончли тарзда этказиш учун мўлжалланган гипербола деб атайди.
Миллий полиция бошлиғи айтишича: Дутерте жамоат тартибига жиддий ёндашаётганини тушунади, аммо у ўз ватандошларини ўлдириш учун отиш ниятида эмас.
AFP маълумотларига кўра, Филиппинда 2311 та коронавирус инфекцияси ва 96 та ўлим ҳолатлари қайд этилган.
16 мартда президент Дутерте олти ой муддатга фавқулодда вазият режими жорий қилди: пойтахт Манила ва вилоятлар ўртасида авиақатнов ва кемалар қатнови тўхтатилди, комендантлик соати жорий қилинди.
Родриго Дутерте қонунбузарларга қарши принципиал ва аёвсиз курашчи ҳисобланади. Жаҳон ҳажамияти бир неча марта Филиппинда гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши кураш усулларини қоралаган, инсон ҳуқуқлари соҳасида БМТ мутахассислари эса Филиппин ҳукумати усулларини қоралаб, судсиз ва терговсиз қатл этиш ва тартибсиз ўлдиришларни тўхтатишга чақирди.
Сайловолди кампанияси давомида Дутерте агар улар гиёҳвандлик воситаларига берилиб кетадиган бўлса, ҳатто ўз фарзандларини ҳам ўлдиришга тайёр эканлигини айтди, бир йилдан кейин эса, давлат раҳбари бўлиб олгач, полициячиларга гиёҳвандлик воситалари савдосида гумон қилинган ва уларни қўлга олишда қаршилик кўрсатганларни ўлдиришга чакирди.
2018 йил февралда у ҳукумат армиясига исёечи аёлларни ўлдирмаслик, балки уларнинг жинсий аъзоларига қарата ўқ узишни буюрди, чунки бу, унинг фикрига кўра, заифаларни бефойда қилиб қўяди. Ўтган йилнинг сентябрида эса Дутерте фуқароларга улардан пора талаб қилган амалдорларни отиб ташлашга рухсат берди ва бунинг учун уларни қамамасликни ваъда қилди.
Унинг сўзларига кўра, қонунни бузган амалдорга қарата ўқ узган одамга нисбатан кўрилдиган ягона чора «жиддий жисмоний жазо бўлади, холос», лекин қамоққа олинмайди.