Бунинг ўрнига Индонезия аёллари Twitter, Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларида кўплаб тематик постерлар ёрдамида #WomenPreventCOVID19 хэштегли флешмоб ёрдамида чиройли кийиниш ва уйида косметикадан фойдаланишга даъват қилинмоқда.
"Бу плакатлар гендер тенгсизлиги концепциясини илгари суради ва патриархатни кучайтиради", – изоҳ беради All Women's Action Societ гуруҳи раҳбари. "Биз қандай қилиб оилада зўравонликка қарши курашдан итоаткор хотинлар клуби вариантига келиб қолдик?" – дейди Twitter да @yinshaoloong ники остидаги фойдаланувчи.
Охир-оқибат, Малайзия Аёллар ишлари вазирлиги хатони тан олди ва узр сўради: "Бизнинг баъзи маслаҳатларимиз ноўрин бўлиб, аҳолини хафа қилганидан афсусдамиз".
Мақолада қайд этилишича, кенг тарқалган карантин аллақачон оиладаги зўравонликни кучайишига олиб келди, чунки аёллар кўпинча тажовузкор билан бир хонада қамаб қўйилган бўлади. Баъзи давлатлар, шу жумладан Франция, жабрдийдаларга ушбу даврни меҳмонхоналарда ўтказишни таклиф қилмоқда. Таъкидлаш жоизки, Жаҳон иқтисодий форуми ташаббуси билан тузилган дунё мамлакатларининг гендер тенглиги бўйича глобал тадқиқоти Global Gender Gap index Малайзия 153 та ўрин ичида 104-ўринни эгаллайди.