loader
Foto

Қўшиқчи Pink коронавирус юқтириб олди

Унинг қайд этишича, шундан сўнг яқинлари икки ҳафта давомида уйларида қолишган ва шифокорнинг кўрсатмларини бажаришган.

"Бир-икки кун олдин биз такрорий тест топширдик ва бахтимизга, бу сафар натижа биз кутгандай бўлиб чиқди", – қўшимча қилди қўшиқчи.

Pink изоҳ беришича, у ажратган бир миллион доллар «ҳар куни олдинги қаторларда жанг қилаётган соғлиқни сақлаш ходимларини қўллаб-қувватлаш» мақсадида Филадельфия ва Лос-Анджелесда фавқулодда ёрдам фондларига 500 минг доллардан жўнатилади.

Қўшиқчи бутун тиббиёт ходимларина миннатдорчилик билдирди ва вирус тарқалган даврда барча фуқароларни уйда бўлишга даъват қилди.