"Исмоил атиги 13 ёшда эди, илгари ҳеч қандай касаллиги бўлмаган. Афсуски, у COVID-19 нинг жуда юқумли табиати туфайли яқин қариндошларидан узокда вафот этди", дейилади сешанба куни эълон қилинган оила баёнотида.
«Исмоилда касаллик аломатлари кузатила бошлади, унинг нафас олиши оғирлашди ва у Кироллик коллежи касалхонасига ётқизилди [Лондонда].
"У ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига ётқизилди, сўнгра сунъий комага туширилди, аммо афсуски, у кеча эрталаб вафот этди. Бизга маълумки, илгари унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар бўлмаган. Биз қаттиқ тушкунликдамиз".
Чоршанба куни эрталаб, оилага болани дафн қилиш учун пул тўлашга ёрдам берадиган GoFundMe саҳифаси 51000 фунт стерлинг (тахминан 63000 доллар) йиғди. 2700 кишининг ушбу хайр-эҳсонлари эълон қилинган 4000 фунт (тахминан $ 4944) миқдоридан анча юқори.
"Афсуски, COVID-19 тестидан ижобий натижа олган 13 ёшли бола вафот этди, бизнинг фикр-ўйларимиз айни пайтда унинг оиласи билан бирга ва биз уларга ҳамдардлик билдирамиз", дейиди Қироллик коллежи касалхонаси баёнотида.
"Боланинг танаси паталогоанатомга топширилди, бундан кейин ҳеч қандай изоҳ бўлмайди."
Эслатиб ўтамиз, янги коронавирус асосан кекса одамларга ва юқумли касалликларга чалинган одамларга таъсир кўрсатса ҳам, қурбонларнинг кичик бир қисми ҳали ҳам ёш ва кўринишидан соғлом одамлар, шу жумладан болалардир.
Олимлар ҳали ҳам ёшларнинг ўлим сабабини тушунишга ҳаракат қилмоқдалар ва бир нечта версияларни илгари сурмоқдалар.
Британияда, юқорида ёзганимиздек, COVID-19 олдида мусулмон жамоатчилиги жуда заиф. Ундан вафот этган биринчи британиялик шифокорлар бу мусулмон мамлакатларидан келган муҳожирлар эди. Биз илгари ёзган учта шифокорнинг исмлари қаторига Нигерияда туғилган доктор Алфа Сааду исми ҳам қўшилди.