Ташхис ҳақида хабардор бўлгунга қадар, сўнгги лаҳзагача доктор Сааду, ёши бир жойга бориб қолганига қарамай, тиббиёт соҳасида меҳнат қилди ва одамларни даволади, хабар қилади Metro.co.uk.
"Менинг отам тирик афсона эди, 40 йил давомида Миллий соғлиқни сақлаш хизматида ишлади (Буюк Британия), бу ерда ва Африкада кўпчиликнинг ҳаётини сақлаб қолди", деди марҳумнинг ўғли Дани.
"Коронавирус бу ҳазил эмас. Илтимос, жиддий қабул қилинг ва ҳукуматга қулоқ солинг"
Қизиғи шундаки, Алфа Сааду тиббий карьерасидан ташқари, Нигерияда обрўли жамоат раҳбари эди ва маҳаллий амирликлардан бирининг анъанавий етакчиси ҳисобланарди.