loader
Foto

Британия олимлари 5G алоқа миноралари коронавирус чақиришини инкор қилди

Аввалроқ, Британиянинг бир қатор шаҳарларида коронавирус тарқалишини 5G стандартлари билан боғлайдиган назариялар доирасида уяли миноралар ёқиб юборилгани ҳақида хабар берилган эди. Ўтган пайшанба, 2 апрел куни Спаркхилл ва Бирмингемда, эртаси куни Меллинг ва Мерсисайдда телефон миноралари ёқиб юборилди.

Британия ҳукумати фуқароларга ушбу икки ҳодиса ўртасида "боғлиқлик тўғрисида мутлақо ишончли далиллар йўқ" деб мурожаат қилди. Trade body Mobile UK компанияси вакилининг сўзларига кўра, ёнғин пайтида мачта ва бошқарув панели шикастланган.

Буюк Британияда ҳозирги вақтда коронавирус инфекциясининг 38 168 ҳолати қайд этилган, улардан 3 605 таси ўлимга олиб келган, шу вақтгача фақатгина 135 бемор даво топган.