loader
Foto

Туркияда коронавирусдан ўлим ҳолати энг кучли кундалик ўсиши қайд этилди

Коджа Твиттерда айтишича, тажрибали патолог ва профессор доктор Фериха Оз ҳам шу касалликдан вафот этган.

«COVID-19 кўплаб шифокорларни тарбиялаб вояга етказган профессорни олиб кетди», - деди у. «Унинг оиласига ва тиббиёт ҳамжамиятига ҳамдардлик билдирамиз».

Koджанинг баёнотида Туркиянинг ушбу касаллик тарқалишига қарши курашидаги айрим ижобий фурсатларни ҳам ёдга олиб ўтди, чунки ҳар куни ўтказиладиган тестлар сонини тўрт мингтага, яъни 18757 гача етказди.

Шунингдек, у 82 киши касалликдан тузалгани ва касалхонадан чиқариб юборилгани, натижада соғайиб кетганлар умумий сони 415 кишига етганини маълум қилди.

Туркия расмий шахслари 601 нафар тиббиёт ходимида ҳам коронавирус аниқланганини маълум қилди.

Туркия соғлиқни сақлаш тизимига таъсир кўрсатаётган пандемияга қарамай, айни пайтда интенсив терапия бўлинмаларининг фақат 60%и ишлаб турибди. Чоршанба куни Коджа мамлакатда ўпкани сунъий вентиляция аппаратлари ёки бошқа воситаларга муҳтожлик йўқлигини айтди.

Ҳозирча Туркия ушбу касалликнинг тарқалишини тўхтатишга уринмоқда, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг маълум қилишича, улар рвс туфайли мамлакатни ёпиб қўйишнинг қасддан қилинмаган оқибатларини юмшатишга ҳаракат қиляпти.

«Биз аёллар ўлдирилишини тўхтатамиз» платформаси чоршанба куни 11 мартдан бошлаб 20 кун ичида, ҳукумат бутун мамлакат аҳолисига уйида қолишни маслаҳат берганидан сўнг 21 наар турк аёли эркаклар томонидан ўлдирилганини маълум қилди.

Касаллик юқтириш ҳолатларининг тўхтовсиз ўсиб бораётгани туфайли фаоллар кўчада қолган уй ҳафвонлари сони 20 фоизга ўсганлигини қайд этди.

Ўтган ҳафта Туркияда барча халқаро рейслар бекор қилинди ва 30 та шаҳар, жумладан, Истанбул, Анқара ва Измирга сафарлар тақиқланди.

Вирус Туркияда расман қайд этилган пайтдан бшлаб мамлакат ҳукумати унинг тарқалишини чеклашга қаратилган қатор чораларни амалга оширди, жумладан, мактаблар, университетлар, кафелар ёпилди. Масжидларда жамоат намозлари бекор қилинди, барча спорт тадбирлари номаълум муддатга тўхтатиб қўйилди ва кўплаб мамлакатларга парвозлар тақиқланди.

Туркия ҳукумати 65 ёш ва ундан катталар, шунингдек, сурункали касалликка чалинган шахслар уйида қолиши ҳақида кўрсатма берди, кўплаб жамоат жойлари бу шахслар учун ёпилган.