loader
Foto

Жаҳон банки Тожикистоннинг ёрдам сўраб қилган мурожаатига жавоб берди

Банкда қайд этилишича, маблағларнинг бир қисми республика касалхоналарида реанимация ва интенсив терапия бўлинмаларида юзга яқин жой ташкил қилишга сарфланади.

Шунингдек, грант коронавирус тести, ниқоб, қўлқоп ва тиббиёт ходимлари учун махсус кийимлар харид қилишга ёрдам беради.

Банкда таъкидланишича, Тожикистон касаллик кенг кўламли тарқалиши хавфига дуч келди, ўз вақтида ва самарали жавоб қайтариш мақсадида республика соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимини тўлиқ тайёрлик ҳолатига келтириши лозим.

Тожикистон ҳукумати халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳамкорлардан, жумладан, Москвадан  COVID-19 тарқалишига қарши курашда ёрдам қабул қилишга тайёрлигини билдирди.